05 июл 08:14
Янгиликлар
Спорт курашлари
Эркин курашчимиз Тбилиси Гран-Присида финалга чиқди
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, мусобақада -61кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аббос Раҳмонов Туркия, Арманистон, Қозоғистон мамлакати спортчиларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди у олтин медаль учун мезбонлар вакили Бека Ломтадзега қарши кураш олиб боради.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар