29 сен 10:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Эррол Спенс ва Шон Портер ўртасидаги жанг тўлиқ давом этди, ўзбек боксчиси жанг ғолибига қарши тўқнаш келиши мумкин
Ҳозиргина АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс оқшоми якунланди.
"Staples Centre" аренада ўтказилган ушбу бокс оқшомининг марказий жангида ярим ўрта вазн чемпионлари – Эррол Спенс (25-0, 21 КО) ҳамда Шон Портер (30-2-1, 17 КО) ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳс тўлиқ 12 раунд давом этди. Учрашувда бироз устунлик Спенс томонида бўлди. Шу сабабли, ҳакамларнинг барчаси Эррол Спенснинг ғалабасини эълон қилишди.
Шу тариқа, Спенс ярим ўрта вазн тоифасининг IBF ҳамда WBC камарлари соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF камари учун асосий даъвогар ҳисобланади. Агар барчаси режа асосида кечса, Эррол Спенс навбатдаги ҳимоя жангини Қудратиллога қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар