UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

31 июл 10:59
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup Chess. Нодирбек Абдусатторов қайтди, у плей-офф босқичида!

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи нуфузли Esports World Cup Chess турнири давом этмоқда.

D гуруҳидан жой олган ва NAVI жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Абдусатторов ўзи сингари илк учрашувида енгилган америкалик Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб борди. Биринчи баҳсда Нодирбек қора доналарда ўйнашига қарамай ғалаба қозонди. 

Иккинчи учрашувда дунёнинг учинчи рақамли шахматчиси бўлиб турган Фабиано камбэк амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Ҳал қилувчи армагеддон партиясида ёш гроссмейстеримиз номдор рақибини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Нодирбек ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бирини мусобақадан чиқариб юборди.  

Бу жуфтлик ғолибини польшалик Ян-Криштофф Дуда кутиб турганди. Айнан шу баҳс плей-офф босқичининг сўнгги иштирокчисини аниқлаб берарди. Иккала партияда дуранг натижа қайд этилди. Армагеддон партиясининг бешинчи юришида шахматда камдан-кам учрайдиган ҳолат кузатилди. Дуда компьютер сичқончасида сипоҳни иккита олдинга сураман деб битта қаторга юриб қўйди. Натижада дебютдаёқ рақибига битта от устунлигини тақдим этиб қўйган Дуда курашни давом эттирмай, аламли мағлубиятини тан олди.  

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов Esports World Cup Chess турнирининг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, иккинчи ўрин билан плей-оффга, яъни 1/8 финалга йўл олди. Ушбу гуруҳдан Магнус Карлсен биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди. 

Афсуски, мусобақанинг асосий тўрига саралаш баҳслари орқали етиб келган Жавоҳир Синдаров хитойлик гроссмейстер Вей Йига ҳар икки партияда ҳам имкониятни бой бериб, Esports World Cup Chess турниридаги иштирокини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг