UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

05 окт 17:15
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Кореяга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Эртанги ўйинга тайёргарлик ҳақида…

- Ҳаммага салом. Кореяга келиш ҳар доим бизга ёқимли бўлган. Эртага, қийин ўйин кутиб турибди. Жаҳон чемпионатидан кейин жамоамизда озгина ўзгаришлар бўлди. Эртага энг зўр ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Биламиз, Корея жуда кучли терма жамоа ва бу ерда унга қарши ўйнаш доим қийин кечади. Лекин биз 100 фоиз кучимизни бериб, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Ортда қолган Жаҳон чемпионатида афсуски, барча ўйинларда мағлуб бўлиб, мусобақани якунлагансиз. Аммо бу сафарги ўйинларда Осиёнинг кучли жамоалари Эрон ва Сурияга қарши кетма-кет икки ғалабага эришдингиз. Айтганингиздек, таркибда ҳам кўп ўзгаришлар бўлди. Бу ўйинларда яхши натижа кўрсатиб, кайфиятни кўтариш учун уларга асосан нималар дедингиз ва ўйинчиларга қандай мотивация бердингиз?

- Жаҳон чемпионати биз учун жуда яхши тажриба бўлди. Бу биз учун биринчи марта эди. Жаҳон чемпионати каби йирик турнирда иштирок этиш ва ўйинчиларнинг руҳий ҳолати ҳозир бутунлай бошқача. Мотивация ҳақида гапирадиган бўлсак, мундиалдан кейин ўйинчиларимизга бу даражани сақлаб қолиш кераклигини уқтирдим.

Терма жамоамиз йилдан йилга ривожланишга ҳаракат қилмоқда. Ҳар йили ўз устимизда ишлаб, янги-янги, катта мақсадлар қўйишимиз кераклигини айтдим. Ўйинчилар билан ҳам, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳам гаплашганимда ҳар доим айтаман: футболчи 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган оралиқда Суперлигадаги топ жамоаларда тўп тепиши керак. Чунки бу ёш ўйинчиларнинг потенциалини кўрсатадиган ва терма жамоага ҳам чақирилиши мумкин бўлган давр ҳисобланади.

- Жаҳон чемпионатида беш ҳимоячили тизимда ўйнаб, ҳимояда бир нечта хатоларга йўл қўйиб, афсусланарли натижа қайд этгансиз. Аммо яқинда Эрон ва Сурияга қарши ўйинларда тўрт ҳимоячили тизимга ўтиб, кучли прессинг билан ғалаба қозондингиз. Жаҳон чемпионатидаги тажриба ҳозирги ҳужумкор тактика ўзгаришига қандай таъсир қилди? Эртага Кореяга қарши ўйинда ҳам шу ҳужумкор услубни сақлаб қоласизми?

- Аввало, эртага ҳам олдинги икки ўйиндагидек яхши натижа қайд этишимизни истаган ҳолда, шундай кайфият билан бу ерга келдим. 1 йил олдин Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганимда, у ерга бориб, кўп ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилмадим. Аввало, имкон қадар жамоага тегмасдан, бу футболчиларнинг маданияти ёки одатларини кузатдим. Айниқса, бу жамоа Жаҳон чемпионатига яхши натижалар билан чиққан жамоа бўлгани учун имкон қадар тегмаслик яхшироқ, деган фикрда эдим. Ўша пайтдаги ҳолатни сақлаб, ЖЧни ўтказдик.

Шундан сўнг, аста-секин ўзгаришлар қилиш вақти келди деб ўйладим ва бу ўзгаришларни амалга ошира бошладим. Айтиб ўтганингиздек, тактик схемада ҳам ўзгаришлар қилдим. Кейин футболчиларга ҳам биз интилаётган ўйин фалсафаси ёки ўйин моделидаги ўзгаришларни сингдирдим. Шу билан бирга, Ўзбекистон футболчиларининг афзалликлари, яъни курашувчанлиги юқори ва жанговар руҳини, қарши ҳужумга ўтгандаги ўткирлигини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилдим. Шундай қилиб, жамоани шакллантириб боряпман.

Ёш футболчиларга асосланиб, бундай мотивация ёки ўзгаришларни амалга ошириш ниятидаман. Боя олдинги икки ўйиндаги интенсивлик ва прессинг ҳақида гапирдингиз. Буларни қачон ва қандай қилиш жуда муҳим деб ўйлайман. Буни исталган пайтда қилсак, 90 дақиқа давомида тартибли ўйнашда қийинчиликлар юзага келарди. Шунинг учун бу жиҳатларни бош мураббий бўлганимга 1 йил бўлганидан сўнг, футболчиларни яхшироқ тушуниб, улар ҳам мени тушуна бошлаганидан кейин, жамоа билан маълум даражада алоқа ўрнатилган вазиятда қилдим. Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак. Шундагина биз доимий равишда яхши натижаларга эришиб, ривожланиб борамиз. Термада доим ўйнайдиган 13-14 нафар футболчи атрофида айланиб юрсак, кескинлик ҳам пасаяди ва рақобат ҳам юзага келмайди. Айтиб ўтганингиздек, бундай ўзгаришларни амалга ошириш учун ёш футболчиларни ҳам жалб қилиб, рақобат тизимини сақлаб қолган ҳолда, баъзи жиҳатларни шакллантириб боряпман.

Эслатиб ўтамиз, Корея – Ўзбекистон беллашуви эртага, 6 октябрь куни 16:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг