UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

18 ноя 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фабио Уордли учун мажбурий даъвогар эълон қилинди

Супероғир вазнда Усик вакант қолдирган WBO йўналишининг янги чемпиони Фабио Уордли 20 ёшли боксчидан камарини ҳимоя қилади.

"Мозес Итаума камар учун мажбурий даъвогарга айланади", дея маълум қилди WBO ташкилоти раҳбари Густаво Оливери.

Британиялик 30 ёшли Фабио Уордли WBO йўналиши бўйича тўлақонли жаҳон чемпионига айланди. Унинг 20 ёшли ватандоши Мозес Итаума эса 24 январь куни америкалик Жермен Франклинга қарши жанг ўтказади.

"Итаума Жермен Франклин устидан ғалаба қозонса, Уордли учун мажбурий даъвогарга айланади. Бу ғалаба унга кучли позиция беради", - деди Оливери The Ring нашрига берган интервьюсида.

Итаума WBA ва WBO рейтингларида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Франклин устидан ғалаба қозонган тақдирда, уни Кубрат Пулев ва Мурат Гассиев ўртасидаги жанг ғолибига қарши WBA мунтазам чемпионлик камари учун жанг кутмоқда.

Бундан ташқари, Итаума ва Уордли бир мураббий Бен Дэйвисон билан ишлайди ва промоутер Фрэнк Уоррен билан ҳамкорлик қилади. Бу эса яқин келажакда улар ўртасида жанг ўтказилишини таъминлайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг