UZ

Сўнгги янгиликлар

16:3836 ёшли Конор Макгрегор қандай формада эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 16:16Бивол Бетербиев билан реванш қандай ўтишини тахмин қилди 0 15:51"12 йил ичида фақатгина бир одам Хабибни битта раундда юта олган" 0 15:24ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда... 0 15:01Исраэль Адесанья: "Мен аввал қандай буюк жангчи бўлганимни унута бошладим" 0 14:37Спорт вазирлигига 2025 йил учун давлат бюджетидан 1 134 756 000 000 сўм ажратилади 0 14:14Осиё боксида нималар бўляпти? Қозоғистон Ўзбекистоннинг яна икки медалини олиб қўйиш ҳаракатида 0 13:52Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:28Сергей Богачук иштирокидаги беллашув 2024 йилнинг энг яхши жанги деб топилди 0 13:05"Ҳумо" бугун Атирауда "Бейбарис" меҳмони бўлади 0 12:39Хамзат Чимаевни 2025 йилда кутаётган энг муҳим жанг! 0 12:18Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади 0 11:55"Ҳалигача Тайсон иккинчи жангда Усикни ютди деб ўйлаяпман" - промоутер 0 11:34Крис Кертис ўз лагерида Роман Копиловнинг "шпион"ларини аниқлади 0 11:13Абубакар Нурмагомедов янги лига билан шартнома имзолади 0

04 ноя 10:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фанат Қаҳрамонов: Иккинчи имкониятдан ҳам фойдалана олмасам боксдан кетаман!

Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда.

-75 кг вазнда Жаҳон чемпионати иштирокчиси Фанат Қаҳрамонов турнирдаги дастлабки жангини Андижон вилояти шарафини ҳимоя қилаётган Ҳавасбек Асадуллаевга қарши ўтказди ва ғалаба қозонди. Биз жангдан сўнг боксчимизга сиз учун ҳам қизиқ бўлган бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Иорданиядаги лицензион турнирда муваффақиятсизликка учрадингиз. Танқидлар руҳий ҳолатинггизга салбий таъсир қилган, албатта. Орадан шунча вақт ўтди. Ҳозир рингга чиққанингизда нималарни ҳис қилдингиз?

- Лицензион турнир бошланишига уч кун қолганида мени аэропортдан қайтаришганди. Қисқа муддат ичида кўп вазн ташладим. Шунга қарамай, 4 та жанг ўтказдим. Афсуски, якунда Олимпиадага йўлланмани қўлга кирита олмадим. Мураббийларим менга иккинчи бор имконият беришмоқчи. Худо хоҳласа, бу сафар барчанинг ишончини оқлайман. Агар иккинчи имкониятдан ҳам фойдалана олмасам, у ҳолда боксдан кетаман.

- Рақибингизнинг даражасини кўрдингиз. Ҳар ҳолда Жаҳон чемпионати иштирокчисисиз. Ўзбекистон чемпионатида муносиб тарзда қатнаша олмасангиз, яна "танқидлар ёмғири" остида қолишдан қўрқмайсизми?

- Қўрқаман, жуда ҳам қўрқаман. Ҳозирги рақибим кеча ҳам рингга кўтарилган. Бу боксчини илк марта кўрдим. Очиғи, хайрон қолдим. Анчадан буён жанг қилмаганлигим туфайли биринчи баҳсда қийналдим. Кузатиб борсангиз кейингиларида чиройли жанг кўрсатаман.

- Чемпионлик йўлида кимларни ўзингизга асосий рақиб деб ҳисоблайсиз?

- Барча рақиблар кучли. Уларнинг орасида фаворитлар дея Одилжон Аслонов, ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони Акмал Қосимовни айтган бўлардим.

Сарвиноз Рахмонқулова суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
04 ноя 11:37:44
Elmurod
Bektemir Milliguziyev Termaga chaqirtirish kerak ..... bu Fannat deganlari yaxshi formada emas
   
04 ноя 11:25:51
Ziyovuddin
To'ppa tog'ri Bektemirni jo'natish kerak, janglarimni kuzatsangiz emish birinchi jangda sudyalarni yordami bilan yutdi sal erkak bo'lishi kerak, agar yana shu boradigan bo'lsa boks ham fudbolimizga o'xshab qoladi ishonavering
   
04 ноя 11:25:37
Ziyovuddin
To'ppa tog'ri Bektemirni jo'natish kerak, janglarimni kuzatsangiz emish birinchi jangda sudyalarni yordami bilan yutdi sal erkak bo'lishi kerak, agar yana shu boradigan bo'lsa boks ham fudbolimizga o'xshab qoladi ishonavering
   
04 ноя 11:11:50
.Sherzod.
Agar Fanat boradigan bo‘lsa 75 kg da xatto yo‘llanmani xam umid qilmasakxam bo‘laveradi bu tayyor meshokku. agar murabbiyalarga medal kerak bo‘lsa profida qanaqa darajada bo‘lishidan qattiy nazar Bektemirni jalb qilishi kerak. Fanat eng katta sharmandali xato bo‘ladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг