09 мар 23:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фанат Қаҳрамонов сўнгги имкониятдан фойдалана олмади
Бокс бўйича Осиё/Океания минтақаси учун Олимпиада лицензион турнирининг яна бир кунги баҳслари ўз якуни сари яқинлашмоқда.
Ҳозиргина -75 кг вазн тоифасидаги бокчимиз Фанат Қаҳрамонов лицензия йўлидаги биринчи жангини ўтказди. Чорак финалда мағлубиятга учраган чарм қўлқоп устамиз эронлик Сейедшаҳин Мусавига қарши рингга кўтарилди.
Афсуски, қизиқарли кечган жанг якунида Фанат рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Ҳакамлар биринчи ва учинчи раундларда эронлик боксчи, иккинчи раундда эса Қаҳрамоновнинг ғалаба қозонганини эътироф этишди. Якунда Фанат Қаҳрамонов лицензия учун курашиш имкониятини қўлдан чиқарди. Мусави эса энди мўғулистонлик Эрдене Отгонбаатарга қарши жанг ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Мани Эрдос Жанабергенов деган ку'шни братаним бор эди. Узб чемпионатида ракибларини 2-3 раундга обормасди. Наглый бойларни бермасди чунки оддий оиладан чиккан бола. Алам билан ку'шни Козогистонга ку'чиб кетди ва 2005 йил кз номидан чикиб жч чемпион буганеди.
Хуллас бизада корупция йуколмайди.
Uni boks deb bilmagan bolardim fikrimcha. O'rniga boshqasi kelish kk