02 авг 12:13
Янгиликлар
Бокс/ММА

Фаолиятига якун ясаган Дастин Порье ММАда қолади, бироқ...
Америкалик аралаш якка кураш устаси, UFC собиқ жангчиси Дастин Порье ўзини шарҳловчиликда синаб кўриш ниятида.
"ESPN'да шарҳловчилик столига ўтиришни интиқлик билан кутяпман. Энди бор эътиборимни шу йўналишга қаратаман", дея айтиб ўтган "Бриллиант" Порье.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли спортчи 20 июль куни UFC 318 турнири доирасида Макс Холлоуэйга мағлуб бўлганидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаганди. У карьераси давомида жами 40 та жанг ўтказиб, 30 та ғалаба ва 10 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёздирди.
Ҳавола :
Манба : fightnews
Фикрлар