UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

23 июл 08:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фақат йиғламанг! Хабиб отасининг ўлимидан кейинги илк хабарини ёзиб қолдирди + ФОТО

Теглар :  ММАUFCХабиб
Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Инстаграм саҳифасида отасининг ўлимидан кейинги илк "пост"ини чоп этди.

Хабиб отаси Абдулманап Нурмагомедов билан тушган суратини Инстаграм саҳифасига жойлаб, унинг остида юракнинг тубигача етиб борадиган сўзлар ёзиб қолдирган.

"Роббимиз Ундан ўзгага ибодат қилмасликни ва ота-онага яхшилик қилишни буюрди. Агар ота-оналардан бири ёки иккаласи кексайиб қолган бўлса, уларга : "Ух!" - деманг, товушингизни баланд кўтариб гапирманг, аксинча ҳурмат билан мурожаат қилинг.

Уларнинг олдида камтарлик қанотини ёйиб, шундай денг: “Роббим! Уларга раҳмат-шавқат қил! Чунки улар мени болалигимдан улғайтиришди", - дея Қуръон оятларидан иқтибос келтирган Хабиб. 

"Ота, сизни соғинганмиз. Сиз ота, дўст, ака, мураббий эдингиз. Сиз менга ҳаётда керак бўладиган барча нарсани ўргатдингиз. Умид қиламанки, мендан мамнун эдингиз. Ахир, ота-онанинг кўнгли - бу Аллоҳнинг розилигидир", - дея қўшимча қилган чемпион. 

Эслатиб ўтамиз, Абдулманап Нурмагомедов 3 июль куни уч ой давом этган хасталикдан сўнг Москвадаги касалхоналарнинг бирида вафот этган эди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
24 июл 15:38:06
Ibroxim
Хабибдан кура уни отаси машхур ва обруга лойик деб тушунаман.
   
23 июл 13:41:58
+998941870101
Ha maladest. Haqiqiy chempionni gapi buldi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг