UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

24 июл 19:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Фарғонадаги халқаро жанг санъатлари фестивалига катта тайёргарлик кўрилмоқда

27-29 июль кунлари Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида Халқаро жанг санъатлари фестивали ҳамда фестиваль доирасида Халқаро жанг санъати ассоциациясига аъзо давлатлар Бош Ассамблеясини ўтказилади.

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ушбу тадбирни ўтказиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳ мажлисини Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов олиб борди.

Фестивални юқори савияда ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисида Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси раиси Пўлат Усмонов ҳисобот берди.

Маълумот учун, Жаҳон жанг санъатлари Иттифоқи (WoMAU) томонидан 17-халқаро жанг санъатлари фестивалини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф этилган.

Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил 27-29 июль кунлари Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида Халқаро жанг санъатлари фестивали ҳамда фестиваль доирасида Халқаро жанг санъати ассоциациясига аъзо давлатлар Бош Ассамблеясини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 июль куни 583-ф-сон фармойиши қабул қилинди.

Мазкур фестивалда дунёнинг 30дан ортиқ давлатидан 200 нафарга яқин спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва хорижий меҳмонлар иштирок этиши режалаштирилган.

Фарғонага 17-халқаро жанг санъатлари фестивалига марҳабо!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг