UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошланди 0 18:39Шара Буллет Царукян билан жанги учун рекорд даражадаги гонорар олган 0 18:17Қозоғистоннинг World Boxing ва IBA'даги келажаги ҳақида баёнот берилди 0 17:39МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади 0 17:17Тайсон Фьюри нима учун боксга қайтаётганини айтди, сабаб - пул эмас 0 16:40UFC собиқ чемпиони Махачев — Топурия эҳтимолий жангига оид фикр билдирди 0 16:16Иржи Прохазка ўзини камар учун жангга лойиқ деб ҳисобламоқда 0 15:39Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтирди 0 15:17Олимпия ўйинлари ғолиби Гейбл Стивсон UFC'даги дебют жангига тайёргарлик кўрмоқда 0 14:52Фомин рейтингда ўзидан сезиларли даражада юқори бўлган француз теннисчисини мағлуб этди 0 14:25Дональд Трамп оиласи Конор Макгрегорга инвестиция киритади 0 14:02U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз? 0 13:39Уйланиб, мураббийга айланган Чигирёв ҳамда унинг ўрнига Испаниядан олиб келинган атлет. Ўзбек фигурали учиш спортида нима гаплар? Милан ва Кортина-д'Ампеццога олдидан бизда муаммолар борми? 0 13:18О'Мэлли Ян билан реванш жангидан кейиноқ фаолиятини якунлаши мумкин 0 12:57Шаҳрам Ғиёсовнинг менежери Роландо Ромеро билан чемпионлик жанги атрофидаги вазият ҳақида гапирди 0

19 май 16:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Файзи" профессионал боксдаги иккинчи жангига тайёр!

Теглар :  ФазлиддинБокс
Рио Олимпиадаси совриндори Фазлиддин Ғоибназаров якшанба куни тонгда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.


Боксчимизнинг жанги олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз 20 май куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида рингга кўтарилади. Унинг рақиби америкалик Агустин Маурас бўлади.

1990 йилда туғилган боксчи шу кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказган. Ушбу жанглардан 6 тасида ғалаба қозонган Агустин 2 бор ютқазиб қўйган. Уч маротаба эса унинг жангида ғолиб аниқланмаган.

Бугун боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишади. Нью-Йоркдаги бокс оқшомининг марказий жанги америкалик икки йўналиш чемпиони Теренс Кроуфорд иштирокида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги StubHub Center аренасида бўлиб ўтган илк жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратган эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
20 май 09:39:06
Bek
Mirzabek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shoxjaxon ergashevni jangi nima bogandi o'tgan xafta bilganla etvorsin
Шу саволни хамма сахифада беравериб ўзингизниям қийнаб юбордингиз. Шохжахонни яқин 2 ойдан бери жанг ўтказгани йўқ.
   
20 май 08:38:32
Mirzabek
Shoxjaxon ergashevni jangi nima bogandi o'tgan xafta bilganla etvorsin
   
19 май 21:52:08
Adilbek
Mamlakatimizda BOKS katta rivojlanish yolida lekin Jahon Prof bokslari uncha translyatsiya qilinmayapti. MANIMCHA BOKS.TV kanalinyam yolga qoyish kerak nima dedinglar saytdoshlar agar tugri bo'lsa (+)
   
19 май 20:34:06
я узбек
Qaysi kanallar olib beradi ekan
   
19 май 18:22:49
Bek
Фазлиддинга омад ёр бўлсин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг