UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

09 апр 16:40
Янгиликлар

Футбол

Файзуллаев ва бошқалар. Пролигада 1-турнинг энг яхшилари аниқланди

5-7 апрель кунлари Ўзбекистон пролигасида янги мавсумнинг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.

Тур голи - Комилжон Тожиддинов ("Металлург")

Қайта ташкил этилган "Металлург" дастлабки турни сафарда янги ташкил этилган "Яйпан"га қарши ўтказди. Учрашувнинг 17-дақиқасида бекободликлар ярим ҳимоячиси Комилжон Тожиддинов чамаси 20 метрлардан чап оёғи билан дарвозанинг юқори бурчагига жуда чиройли гол урди. Айнан шу гол championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг чиройли голи деб топилди.

Pro liga eng Tur goli копия (2).jpg

Тур дарвозабони - Шоҳруҳ Эшбўтаев ("Шўртан")

Ўтган мавсум Суперлигадан тушиб кетган Ғузорнинг "Шўртан" клуби Пролигани ўз уйида "Олимпик MobiUz"га қарши баҳс билан бошлади. Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди, айниқса меҳмонларда бир қатор яхши вазиятлар бўлди. Аммо олимпикчиларнинг ҳужумлари гол билан тугашига "Шўртан" посбони Шоҳруҳ Эшбўтаев бир неча бор қаршилик қилди. Якунда ғузорликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва муҳим 3 очкони қўлга киритишди. Бу очколар қўлга киритилишида катта роль ўйнаган Шоҳруҳ Эшбўтаев championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Pro liga eng yaxshi darvozabon копия.jpg

Тур мураббийи - Зайниддин Тожиев ("Ғазалкент")

Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" клуби 26 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон пролигасида иштирокини бошлади. Ўз олдига ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериб, уларни хориж клубларига трансфер қилишни мақсад қилиб қўйган "Ғазалкент" 1-турни ўз майдонида Бухоро давлат университетининг БухДУ клубига қарши ўтказди. "Бунёдкор" стадионида ўтган баҳсда Зайниддин Тожиев бошчилигидаги ғазалкентликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва тўплар нисбатига кўра мусобақа пешқадами бўлиб олишди. Ёш футболчилар билан биринчи расмий ўйинда йирик ғалабага эришган Зайниддин Тожиев championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Pro liga eng yaxshi murabbiy копия.jpg

Тур футболчиси - Муҳаммадюсуф Файзуллаев ("Ғазалкент")

"Ғазалкент"нинг йирик ғалабасида жамоа ҳужумчиси Муҳаммадюсуф Файзуллаевнинг ҳиссаси катта бўлди. 26-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни ўнг оёғида дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи таймда яна ўнг қанотдан оширилган тўпни бу сафар чап оёғида дарвоза тўрига туширди. Иккита гол уришдан ташқари Файзуллаев ўйин давомида шерикларини ҳам бир неча бор қулай вазиятларга чиқаришга эришди. Дастлабки турда дублга эришган 18 ёшли Муҳаммадюсуф Файзуллаев championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Pro liga eng yaxshi futbolchi копия.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг