UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

08 июл 14:51
Янгиликлар

Футбол

Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан футболчи фаолиятини давом эттириш борасида тўғри қарор қабул қилишига ишонмоқда.

Аввалроқ Файзуллаевга Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Ички овоз Аббосга келажаги бўйича қандай қарорга келиши кераклигини айтади. Биз ҳозирда вазиятни тўлиқ билмаймиз, ЦСКАга ҳам янги мураббий келди. Бироқ Файзуллаев ўзи учун тўғри қарор қабул қилади деб ўйлайман. Шу билан бирга, мен Аббосни яхши биламан. Биз кўп марта учрашганмиз ва у ЦСКА ҳақида жуда илиқ фикрда. Шунинг учун у клуб мухлислари ёки раҳбариятини хафа қиладиган қарор қабул қилмаслигига ишончим комил", – деди Ан.

Файзуллаев 21 ёшда. У ўтган мавсум ЦСКА сафида 39 ўйинда майдонга тушиб, 3 та тўп киритди ҳамда 8 та голга ассистентлик қилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг