UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0

05 май 08:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров: “Кроуфорд билан бирга машғулот ўтказяпмиз”

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги иккинчи жангига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, ҳамюртимиз 20 май куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида америкалик боксчи Агустин Маурасга қарши рингга кўтарилади.

“Машғулотларни кучайтирилган режимда давом эттиряпмиз. Америкалик икки йўналишда жаҳон чемпиони бўлиб турган америкалик машҳур боксчи Теренс Кроуфорд билан битта залда спаринг асосида шуғулланяпмиз. Насиб қилса, ҳамюртларимизни чиройли ғалабам билан хушнуд этаман”, - деди Ғоибназаров.


Маълумот учун, Нью-Йоркдаги бокс оқшомининг марказий жанги айнан америкалик икки йўналиш чемпиони Теренс Кроуфорд иштирокида бўлиб ўтади.

Агустин Маурас 1990 йилда туғилган. Шу кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказган. Ушбу жанглардан 6 тасида ғалаба қозонган, 2 бор ютқазган. Уч маротаба эса унинг жангида ғолиб аниқланмаган.


Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги StubHub Center аренасида бўлиб ўтган илк жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратган эди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 май 11:14:55
Zaynobiddin
Xudo xoxlasa yana bitta nokaut g'alaba kutib qolamiz fayzidan
   
05 май 10:49:09
Абдуазиз
Омад Фазлиддин
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг