UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Australian Open. Карлос Алькараз рақибини деярли "сезмади" 0 10:28"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик билан шартнома имзолади 0 10:07Вержил Ортис: "Мадримов элита жангчиси" 0 09:46Вазир ўринбосари Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига раис этиб сайланди 0 09:25Рамазон Темиров укаси ва менежери билан АҚШдаги илк машғулотини ўтказди + ФОТО 0 09:04"Манчестер Сити" ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" мағлубиятдан қутулиб қолди + ВИДЕО 0 08:43Амалдаги Australian Open чемпиони учинчи даврага чиқди 0 08:22Расман: Bellator Лигаси тугатилди! 0 08:01Тўрт кун қолганда UFC 311 кардига бешинчи россиялик қўшилди 0 17:51Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими? 0 17:30"Бу мен учун кичик бошоғриқ" - Хабиб мураббийлик фаолияти ҳақида гапирди 0 17:09Australian Open. Медведев тўрга зарар етказди, камерани синдирди + ФОТО 0 16:48Бивол Бетербиев билан жанг ҳақида: "Менда камарлар йўқ, лекин..." 0 16:27"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади 0 16:06"Камар қўлга киритганимдан кейин фақат катта пул эвазига жанг қиламан" - Царукян 0

02 сен 15:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаровнинг Тошкентдаги проф бокс кечасидаги рақиби маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 29 сентябрь куни пойтахтимизда профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказиладиган ушбу бокс оқшомидан жами 7 та жанг ўрин олган. Марказий жанг Фазлиддин Ғоибназаров иштирокида ўтказилиб, 10 раунддан иборат бўлади. Шу кунларда Фазлиддин Тошкентда мураббийи Аброр Турсунпўлатов қўл остида машғулот ўтказяпти.

Бизга маълум бўлишича, Ғоибназаров 29 сентябрь куни индонезиялик Риво Кундимангга қарши рингга кўтарилади. 22 ёшли Риво проф рингда 10 та жанг ўтказган. Тўққизта жангда ғалаба қозонган, 5 тасида нокаут билан. Битта жангда дуранг натижа қайд этилган. 

Фазлиддин Ғоибназаров эса профессионал боксдаги фаолияти давомида 8 та жанг ўтказган бўлиб, баҳсларнинг 7 тасида зафар қучган. Тўртта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Сўнгги жангида Майкл Фоксга очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 сен 15:53:33
.Sherzod.
Fayzini Toshkenda jang o'tkazishi o'zi uchun juda yaxshi holat, ruxiy holatini yaxshilavoladi, endi buyog'iga jiddiyroq qarashi kerak keyingi maglubiyati faoliyatiga jiddiy tasir o'tqazadi
   
02 сен 15:15:33
Sarvar_Ismoilov
Loma prof ringda 5 ta jang ötkazganda uje chempion edi. Fazliddin esa olimpiya chempioni böla turib 7- 8 ta jang ötkazibdiki hamon jiddiyroq janglardan darak yoq. Bu indonesiyalik kuchlidir lekin g'alaba Fayziga nima beradi tushunmadim
   
02 сен 15:14:19
Dilshot Solihov
Jang 10 ravundlik bo'lsa o'rtaga qandaydur ikinchi darajali kamar qo'yilsa kerak. Lekin xozirgi kunda xar qaysi vazinda vakant bo'lib turgan kamarlarni topish mumkin lekin manabu 63.5 kg. xamda 66.6 kg. larda birorta kamar topish amrimaxol. Raqobat kuchli.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг