12 июн 11:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Федор Емельяненко азалий рақибига қарши яна жанг қилиши мумкин
Федор Емеляненконинг навбатдаги рақиби америкалик Метт Митрион бўлиши мумкин.
Россиялик оғир вазн тоифасидаги афсона унга тўрт йил олдин биринчи раундда техник нокаут эвазига ютқазган.
Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Игор Лазорин "Bellator" президенти Скотт Кокерга асосланиб хабар берди.
"Метт Митрион Федор Емельяненконинг навбатдаги рақибига айланиши мумкин. Бугун тунда мен Bellator президенти Скотт Кокер билан гаплашдим. У Федор бу жангни унутмаганлигини ва реванш олишни исташини айтди", - деб ёзди шарҳловчи Инстаграмда.
Ҳавола :
Манба : FightTime
Фикрлар