11 ноя 16:26
Янгиликлар
Федор Емельяненко Рой Жонс билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жонс Емельяненкога кўргазмали жанг ўтказишни таклиф қилганди.
«Мен уни буюк спортчи, афсонавий инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. У барча даврларнинг энг кўзга кўринган боксчиларидан бири. Албатта, бундай жангда чиқиш мен учун катта шараф бўларди. Мен бундай жангларга ва Рой каби рақиблар билан жанг қилишга қизиқаман. Буни қилиш учун бизга промоушен керак ва биз шартларни муҳокама қилишимиз зарур.
Мен Bellator'дан ташқарида ҳам жанг қила оламан. Аммо фақат Россияда. Россиядан ташқарида жанг қилишга ҳаққим йўқ. Менда эксклюзив бўлмаган шартнома бор.
Мен формадаман, ҳар қандай жангни ташкиллаштиришингиз мумкин. Менимча, Ройнинг тўлиқ жангга тайёр эканлиги ҳақиқат эмас. Эҳтимол, биз зарбаларга тўлиқ эътибор қаратмасмиз. Кучли зарбаларсиз ҳам Рой қодир бўлган барча усулларини кўрсатиши мумкин.
Агар бу иш содир бўладиган бўлса, мен ҳақиқатдан ҳам тайёрланаман. Менинг тайёргарлигим шунчаки бўлмайди. Эҳтимол, зарбага 100 фоиз эътибор қаратмасман, лекин ҳаракат тезлигим юқори бўлади. Рой каби. Катта эҳтимол билан урғу берилган зарбалар бўлмайди ва бу кўргазма жанги бўлади», - дея Емельяненкодан иқтибос келтиради TACC.
Фикрлар