30 окт 09:47
Янгиликлар
Феликс Оже Базелда чемпионлик унвонини ҳимоя қилди
Swiss Indoors Basel турнирининг бош соврини учун амалдаги чемпион Феликс Оже дунёнинг 11-ракеткаси, польшалик Хуберт Гуркачга қарши кортга чиқди. Рейтингнинг 19-поғонасидан жой олиб келган канадалик иқтидор эгаси ушбу баҳсни тай-брекларда ўз фойдасига ҳал қилди - 7/6(5), 7/6(5).
Оже теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ғалабасини мустаҳкамлади - 3:1. Беш дақиқаси кам икки соат давом этган баҳсда Оже 5, Гуркач 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар бир хилда бўлди - 2 тадан. Феликс 4, Хуберт 1 та брейкка эришган.
Шу тариқа, канадалик теннисчи ўтган йилги чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу унинг фаолиятидаги бешинчи ATP чемпионлик соврини бўлди. Базелдаги бир ҳафталик меҳнатидан у 410,660 евро мукофот пули ҳамда 500 рейтинг очкоси ишлаб олди.
Фикрлар