23 дек 12:16
Янгиликлар
Теннис
Феликс Оже тай-брейкларда Тимни мағлуб этди
БААнинг Дубай шаҳрида теннис бўйича кўргазмали турнир бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг олтинчи ракеткаси бўлиб турган Феликс Оже ATP рейтингида 102-поғонада бораётган австриялик Доминик Тимни қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 7/6(2), 7/6(6).
Иккала сет ҳам тай-брекка қадар чўзилгани учрашувнинг муросасиз кечганини кўрсатмоқда. Бир дақиқаси кам 2 соат давом этган баҳсда Оже 11, Тим 2 та эйс зарбасини амалга оширган.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар