01 апр 09:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фергюсон жамоаси Хабибга қарши жангнинг бекор қилинишига муносабат билдирди
Ҳали ҳамон 18 апрелга белгиланган аралаш қоидалар бўйича UFC 242 турнирининг ўтказилиши катта сўроқ остида қолмоқда.
Америкалик Тони Фергюсоннинг жамоаси бекор бўлиш остонасида турган жанг хусусида фикр билдирди.
"Жастин Гэтжи билан жанг биз учун унчалик ҳам қизиқ эмас. Агар Гэтжи Хабибни алмаштирса, биз гонорар осонликча қўлга киритамиз. Бизга бундай енгил ғалаба керак эмас. Жастинга қарши жанг - бу худди мактабнинг орқа ҳовлисидаги жангга ўхшайди. Биз буни шундай тасаввур қиляпмиз. Хабиб ёки Макгрегорга қарши жанг эса умуман бошқа масала", - дея Фергюсон вакилларининг сўзини келтирмоқда ТАСС.
Ҳавола :
Фикрлар