UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0

28 апр 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Фергюсон - Нурмагомедов жанги ҳеч қачон ўтказилмайди"

Теглар :  ММАUFCОливейра
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳамда америкалик даъвогар Тони Фергюсон ўртасида жанг ўтказилиши ММА олами ишонмаяпти.

Улар орасида бразилиялик UFC жангчиси Чарльз Оливейра ҳам бор. Унинг айтишича, Тони Фергюсон ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг ҳеч қачон ўтказилмайди. 

"Ўйлашимча, Тони Фергюсон ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг ҳеч қачон ўтказилмайди. Ҳар сафар нимадир бўлиб қолади, жангчилардан бири жароҳат олади. Бу сафар эса коронавирус жангнинг бекор бўлишини таъминлади. Тони Фергюсон ёш жиҳатдан Хабибдан катта бўлса-да, ҳозир жуда ажойиб спорт формасида. Кетма-кет рақибларини мағлуб этиб келяпти. Унинг ўзига хос жанг услуби бор. Жастин Гэтжини қийин жанг кутмоқда", - дейди Оливейра.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг 1 апрель куни бешинчи маротаба бекор қилинган эди. Энди 9 май куни Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасида жанг бўлиб ўтади. Жанг ғолиби эса Хабиб Нурмагомедов билан тўқнаш келади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг