03 дек 16:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фергюсон Хабиб билан февраль ойидаёқ жанг қилишга тайёр эди
Америкалик ММАчи Тони Фергюсон Хабибга қарши жанг апрель ойига белгиланганидан ҳайрон қолди.
Тонидан ушбу жанг апрель ойига белгиланганига қандай муносабатда эканлиги ҳақида сўрашди:
"Буни UFCдан сўрашингиз керак. Хабиб ҳалиям ўз турнелари билан юрибди. У болаларни ўпиб, шунга ўхшаш ишларни амалга ошириб юрибди. Бу кимга қизиқ?
Менинг кимлигимни биласиз. Унга қарши февраль ойида ҳам жанг қилишга тайёр эдим. Ҳаттоки бошқа рақиб бўлишини ҳам кутгандим. Аммо, барчаси амалга ошди.
Апрелни кутамиз. Менда машғулотлар олиб бориш ва мухлислар истаётган нарсани совға қилиш учун етарли вақт бор", - деди Тони Фергюсон.
Ҳавола :
Манба : MMAJunkie
Фикрлар