01 янв 18:23
Янгиликлар
FIDE бош директори Карлсеннинг қўшчемпионлик қарорига муносабат билдирди
Норвегиялик шахмат юлдузи кеча россиялик Ян Непомняшийга қарши кечган блиц бўйича жаҳон чемпионатининг финалидаги дуранг ҳолатида рақибига қўшчемпионликни таклиф қилган ва бунга эришганди ҳам.
— Магнуснинг қарори юзасидан бўлаётган эътирозлик реакцияларга қандай муносабат билдирасиз?
— Ҳозирча ҳеч қандай реакция кўрмадим.
— Лекин бу ноаниқ қарор.
— Уларнинг иккаласи ҳам чемпионлик унвони учун муносиб эди деган фикрга қўшиламан. Бу аниқ. Агар бу нарса менинг қўлимда бўлганида Магнус сингари шундай қарорга келармидим? Бунга амин эмасман. Лекин бу каби қарорга келиш ҳар доим ҳам бўлавермайди ва ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Кимгадир Карлсеннинг қарори тўғри, яна кимларгадир эса йўқ, — дея Сутовскийнинг сўзларини келтиради VG.
Фикрлар