21 июл 09:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фигередо икки вазнда чемпион бўлмоқчи. У Ян билан жанг қилишга тайёр!
UFCнинг энг енгил вазн тоифасидаги янги чемпиони Дейвисон Фигередо навбатдаги режалари ҳақида гапириб ўтди.
"Камар энди менда. Энди янада қаттиқроқ шуғулланишим керак, чунки барча мени мағлуб этишни истайди. Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман, бу ергача келиш учун кўплаб тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келди.
Агар таклиф этишса, супержангни қабул қиламан ва иккинчи енгил вазнга кўтариламан. Мен иккита дивизионда чемпион бўлмоқчиман, лекин шу билан бир қаторда ўз камаримни ҳам ҳимоя қиламан", - деди Фигередо.
Ҳавола :
Манба : Sports.ru
Фикрлар