UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0 12:43Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов Астанада маст ҳолатда қўлга олинди 0 12:09"У менга нима таклиф бера олади?" Макгрегор — Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 11:00Россиянинг халқаро спортга қайтиши: Ўзбекистон учун бу нимани англатади? (мутолаа учун) 0 10:33Англия термасининг тўрт ўйинчиси Норвегия билан учрашув олдидан жамоавий машғулотни ўтказиб юборди 0

05 мар 16:54
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ҳамда Дмитрий Чигирёв Жаҳон чемпионатида иштирок этади

Шу йилнинг 25-30 март кунлари Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс штатининг Бостон шаҳрида жойлашган TD Garden мажмуасида фигурали учиш бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

2026 йилги дунё биринчилиги ва қишки Олимпия ўйинлари учун ҳар бир миллий федерацияга квалификациялар белгилаб берадиган ушбу Жаҳон чемпионатида жуфтлик йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ҳамда Дмитрий Чигирёв ҳам иштирок этади.

Ҳамюртларимизнинг чиқиши 26-27 март кунларига тўғри келади. Жуфтлик йўналишида Гейниш ва Чигирёвдан ташқари 16 та терма жамоанинг 22 жуфтлиги ғолиблик учун кураш олиб боради. Мазкур дастурдаги амалдаги чемпионлар Канада вакиллари — Дианна Стеллато-Дудек ҳамда Максим Дешам ҳисобланади.

Маълумот учун, Гейниш ва Чигирев 2025 йил ҳисобидан аввал қишки Осиё ўйинларида қатнашиб, олтин медалларга эга чиқишди, сўнгра "Тўрт қитъа кубоги"да саккизинчи натижани қайд этишди. Жаҳон чемпионати улар учун жорий йилдаги учинчи мусобақага айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг