04 май 14:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Флойд Мейвезер: “Макгрегор мендан ёш ва зарбалари ҳам анча кучли”
Аралаш қоидалар бўйича енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор афсонавий боксчи Флойд Мейвезернинг 50-рақибига айланиши мумкин.
“Макгрегор аралаш қоидалар бўйича ўтказиладиган яккакурашлар оламида машҳурлик бобида иккинчи жангчи. Мен уни нокаутга учратаман, демоқчи ҳам эмасман. Лекин тан оламан, унинг зарбалари анча кучли. Мен 40 ёшга тўлдим, у эса анча ёш. Балки, бу тафовут роль ўйнар.
Эътибор берган бўлсангиз, у ўз жангларининг барчасини “стойка” ҳолатида ўз фойдасига ҳал қилган. Мағлубиятга учраган жангларида эса партер ҳолатида бўлган.
Кўрамиз, олдиндан бир нарса дейиш қийин. Мен ўзимга ўзим хўжайинман. Конорнинг эса промоутери бор. Ҳали у шартнома имзо чеккани йўқ. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Дунё аҳли Мейвезер-Макгрегор жангини кўришдан умидвор, - деди енгилмас Флойд.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар