UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

14 апр 12:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Флойд Мейвезерга нисбатан 105 минг долларлик даъво аризаси киритилди

Теглар :  Флойд Мейвезер
Лос-Анджелес округ судига Jet Set Aircraft Inc. компанияси томонидан собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга қарши даъво аризаси киритилди.

Боксчи ва унинг TBE Aviation компанияси хусусий авиация хизматлари учун тўлов мажбуриятларини бажармаганликда айбланмоқда. Даъво суммаси 105 минг доллардан ортиқни ташкил этади. Шунингдек, даъвогар кечиктирилган тўлов учун фоизлар ҳам талаб қилмоқда.

Даъво аризасида бир қатор айбловлар келтирилган бўлиб, улар орасида шартнома бузилиши, ноқонуний молиявий фойда олиш ва фирибгарлик каби ҳолатлар бор. Таъкидланишича, жавобгар хизматлардан фойдаланган, аммо тўловларни амалга оширмаган.

Jet Set Aircraft Inc. маълум қилишича, TBE Aviation сўровига биноан учувчилар хизмати, ёқилғи, техник хизмат кўрсатиш ва парвозларни мувофиқлаштириш каби авиация хизматлари тақдим этилган.

Шунингдек, даъво аризасида тўлов амалга оширилиши бўйича ваъдалар берилгани, аммо улар бажарилмагани қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг