UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

04 май 16:28
Янгиликлар

Теннис

Фомин 44 очко эвазига 69 поғонага юқорилади. Бу унинг ATP`даги энг юқори рейтинг ўрни!

Бугун Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Қувонарлиси, Шимкент "Челленжер" турниридаги чемпионлик сабаб мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин яхшигина кўтарилишга эришди. У чемпионлик учун берилган 44 очко эвазига 69 поғонага юқорилаб, ҳафтани дунёнинг 290-ракеткаси сифатида бошлади. Бу унинг фаолиятидаги энг юқори ўрни ҳисобланади. Иккинчи ракеткамиз Никита Белозерцев икки ўринга пастлади, учинчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов эса 3 поғонага кўтарилди. 

Афсуски, Максим Шин 14, Амир Милушев эса 13, Дамир Абдусамадов 3 ўринга пастлади. Батир Сапаев 2, Илья Игнатов ва Абдулазиз Усмонжонов 3 ўринга юқорилади. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Россиялик Даниил Медведев ва италиялик Лоренцо Музетти ўзаро ўрин алмашиб олишди. Италиялик Янник Синнер Мадрид "Мастерс" турниридаги чемпионлиги эвазига 1000 очкога эга бўлди ва бунинг натижасида рейтинг пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. Кучли учликдан испаниялик Карлос Алькарас ва Мадрид "Мастерс" финалида Синнерга ютқазган германиялик Александр Зверев жой олган. 


ATP рейтинги. 4 май ҳолатига кўра Топ-10:

1 (1). Янник Синнер (Италия) — 14 350 (+1000).

2 (2). Карлос Алькарас (Испания) — 12 960.

3 (3). Александр Зверев (Германия) — 5805 (+550).

4 (4). Новак Жокович (Сербия) — 4700 (-10).

5 (5). Феликс Оже-Альяссим (Канада) — 4050 (-50).

6 (6). Бен Шелтон (АҚШ) — 4030 (-40).

7 (7). Тейлор Фриц (АҚШ) — 3770 (-100).

8 (8). Алекс де Минор (Австралия) — 3755 (-90).

9 (10). Даниил Медведев (Россия) — 3460 (-100).

10 (9). Лоренцо Музетти (Италия) — 3415 (-300).


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

290 (359). Сергей Фомин — 183 (+44)

780 (778). Никита Белозерцев — 36  

802 (805). Ҳумоюн Султонов — 34 

982 (968). Максим Шин — 19 

1391Т (1378Т). Амир Милушев — 5

1865Т (1867Т). Батир Сапаев — 1   

1954Т (1957Т). Илья Игнатов — 1 

1954Т (1957Т). Абдулазиз Усмонжонов — 1

2059Т (2062Т). Дамир Абдусамадов — 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг