UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

21 май 16:25
Янгиликлар

Теннис

Фомин Тбилиси "Челленжер"ининг 1/8 финалида 4-ракеткага қарши кортга чиқди

Теглар :  Сергей Фомин
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 60 000 долларни ташкил қилувчи мусобақанинг саралаш баҳсларидан иштирокини бошлаган Сергей Фомин икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўлланмани қўлга киритганди. Ҳамюртимиз кеча асосий тўрнинг илк даврасида рейтингда ўзидан юқорида бораётган грузиялик Александр Бакшини 6/3, 6/7(5), 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Бироз аввал мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси 1/8 финалда яна бир мезбон теннисчи, турнирнинг тўртинчи ракеткаси Саба Пурцеладзега қарши баҳс олиб борди. Тўқсон тўрт дақиқа давом этган учрашувда тажрибали Пурцеладзе мухлисларнинг олқиши остида қийин ғалабани қўлга киритди - 6/3, 7/6(4). 

Ўйиннинг бошидан то охиригача эсиб турган кучли шамол теннисчиларнинг ҳаракатига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Баъзи вазиятларда минорадаги ҳакам мезбон теннисчи фойдасига қарорлар ҳам чиқарди. Фомин 6, Пурцеладзе 15 та эйс зарбасини амалга оширди. Сергей 1, Саба 6 та қўшхатога йўл қўйди. 

Таққослаш учун, Сергей Фомин ATP рейтингида 462, Саба Пурцеладзе 286-поғонадан жой олган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди. Барча қарама-қаршиликларда грузин теннисчисининг қўли баланд келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг