UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

07 июн 13:59
Янгиликлар

Футбол

ФОТО Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Маракана"

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Маракана"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Маракана" ғолиб чиққан эди.

"Маракана" - Бразилия

Клуб: "Фламенго", "Флуминенсе" ва Бразилия терма жамоаси

Очилган йили: 1950 йил 16 июнь

Сиғими: 199 854 (ЖЧ-1950), 78 838

Стадион ҳақида фактлар:

- "Маракана" Гиннеснинг Рекордлар китобига 180 000 мухлис сиғадиган ўрни билан энг катта стадион сифатида киритилган. Баъзи манбаларда стадион 200 000 мухлисни ҳам ўз бағрига сиғдира олиши ёзилган.

- Стадион ва унинг атрофидаги умумий майдон 195 000 квадрат метрдан ҳам ошади.

- Қурилиш 1948 йилнинг 2 августида, яъни ЖЧдан 2 йил аввал бошланган. Қурилиш учун жой шаҳарнинг тарихий қисми яқинидан танланган.

- Лойиҳа Рио-де-Жанейронинг энг яхши 7 архитектори (Рафаэль Гальвао, Педру Бастос, Орландо Азеведо, Антониу Карнейру, Мигель Фельдман, Валдир Рамос ва Оскар Валдетару) томонидан яратилган.

- Қурилишда 1500га яқин инсон ишлаган, турнир яқинлашгач эса икки баравар кўп. 1950 йилда ЖЧ бошланганда ҳам стадион тўлиқ қурилмаган эди, аммо бу ўйинларни қабул қилишга ҳалақит бермаган.

- Финалда эса 173 830та чипта сотилди, аммо стадионга келганларнинг сони бундан ҳам кўп эди 199 мингдан 210 минггача - шунчаки ажойиб!

- Стадионнинг асосий кириш йўлагида футболчининг ҳайкали жойлашган. Ушбу ёдгорлик Бразилия терма жамоасининг 1958 йилда Швецияда бўлиб ўтган ЖЧдаги ғалабаси шарафига ўрнатилган.

- Шон-шараф залида Пеле, Роналду ва Зико сингари энг кучли футболчилар ўз номларини қолдиришган.

- Марио Филью футболнинг ашаддий ишқибози бўлган ва "Флуминенсе" мухлиси бўлган. 1966 йилда унинг ўлимидан сўнг стадион Фильюнинг номига ўзгартирилган. Шундай экан "Маракана"нинг расмий номи Estádio Jornalista Mário Filho ҳисобланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг