UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

11 янв 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Франция G7 саммитини UFC турнирига тўғри келиб қолмаслиги учун кўчирди

Франция "Катта еттилик" саммити 14 июнь куни Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC турнирига тўғри келиб қолмаслиги учун уни бошқа санага кўчиради, деб ёзади Politico.

Дастлаб G7 мамлакатлари етакчиларининг учрашуви 14-16 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Аммо кейин маълум бўлишича, 14 июнь куни Вашингтонда катта UFC турнири бўлиб ўтади - бу сана АҚШ байроғи кунига, шунингдек, мамлакат президенти Дональд Трампнинг 80 ёшга тўлишига тўғри келади.

"Президент Трамп эркин дунё етакчиси, шунинг учун ҳамкорларимиз уни G7 саммитининг ўта муҳим иштирокчиси деб билишади. Улар АҚШ президентининг жадвалига мослашиш учун илтифот билан саналарни ўзгартиришди", - дея саммитнинг қолдирилишига изоҳ берди Оқ уй вакили.

Оқ уйдаги UFC турнири доирасида олти ёки еттита чемпионлик жанги бўлиб ўтиши кутилмоқда.

"Бизда катта экранлар, саҳна бўлади, кун бўйи мусиқа янграйди. Умуман олганда, биз бир ҳафта давомида бутун Вашингтонни забт этамиз, мухлислар учун кўплаб турли тадбирлар ўтказамиз. Ва, албатта, бу ноёб воқеа бўлади. Жангчилар Оқ уйдаги Президент кабинетидан тўғридан-тўғри октагонга чиқишади", - дея эълон қилди UFC раҳбари Дана Уайт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг