UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 20:29Бугунги кун ҳисобида илк медалимиз ОЛТИН бўлди. Умумий медалларимиз 80 тага етди 0 19:29Мария Тимофеева Люксембург турниридаги юришини бошлади 0 19:08Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди 0 18:47Жавоҳир Синдаров ҳам Жаҳон кубоги 1/2 финалида! Финал чиптаси учун ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 18:26Рожер Федерер Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилади 0 18:05Дубайда ўтказиладиган IBA Жаҳон чемпионатида нечта мамлакат боксчилари қатнашиши айтилди 0 17:42"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди 0 17:21Дана Уайт Фрэнсис Нганнунинг унга қўл кўтарганини эслади 0 17:00Таэквондочиларимизнинг кейинги мусобақаси Бангкок Гран-при челленжи бўлади 0 16:39Саидотахон Нуриддиновнинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 16:18Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда 0 15:57Бу қизиқ! Фабио Уордли чемпион дея эълон қилинган WBO рейтингида Баҳодир Жалолов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 15:36Ар-Риёд-2025. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:15Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди 0

14 мар 11:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнсис Нганну: "Мен деярли уч йил Жон Жонс билан жанг қилишга ҳаракат қилдим"

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну Жон Жонснинг танқидларига муносабат билдирди.

"Мен деярли уч йил Жон Жонс билан жанг қилишга ҳаракат қилдим. Суҳбатлар Жаирзиньо Розенстрайк билан жангимдан сўнг бошланди. Кейин улар Стипе Миочич билан жанг қилишимни, сўнг ғолиб Жонсга қарши октагонга чиқишини ваъда беришди. Аммо, бу амалга ошмади. Бу жанг бўлиши учун қўлимдан келганини қилдим. Охир-оқибат UFC мени ушлаб қолиш учун, ўзим истамаган нарсани қилишга мажбурлаб, мендан фойдаланаётганини тушундим. Бу жанг бўлишини жуда хоҳлардим. Аммо, ҳар қандай гонорарга кўнган ҳолда эмас" - деди Нганну.


Шу билан бирга, Нганну Жонс билан жанги қандай якунланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочди.

"Жангда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Шунинг учун Жон Жонсни нокаут қиламан дея олмайман. Аммо, бу жанг ҳеч қачон бўлмагани учун биз ҳеч қачон буни билмаймиз. Энди ҳар ким ўзи учун жанг қандай тугашини айтиши мумкин. Жанг биз ўйлагандек бўлмаслиги мумкин. Жанг қандай бўлишини ҳеч қачон аниқ билмайсиз" - дея қўшимча қилди Нганну.

Бир ҳафта олдин Жон Жонс Сирил Ганни мағлуб этди ва вакант бўлиб турган оғир вазн UFC камарига эга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг