25 янв 16:18
Янгиликлар
Фрэнсис Нганну UFC'даги келажаги ҳақида гапирди
"Мени узоқ вақтдан бери ушбу ташкилотдаги келажагим қизиқтиради ва ҳозирча ҳеч нарса ўзгармади - менинг позициям ўзгаришсиз қолмоқда", - деди Нганну UFC 270 турниридан кейинги матбуот анжуманида.
"Бу фақат пул ҳақида эмас. Пул муаммонинг фақат бир қисмидир. Мен шартнома шартларига қўшилмайман – бу адолатдан эмас, деб ўйлайман. Ўзимни эркин одамдек ҳис қилолмайман. Афсуски, мен бу ҳақда гапиришим керак бўлган ҳолатдаман, лекин менинг талабларим адолатли эканлигига ишонаман ва адолатли келишувни хоҳлайман”.
Агар UFC билан тузилган янги шартнома шартлари уни қониқтирмаса, Нганну жорий йилнинг охиригача (унинг ғалабаси муносабати билан автоматик равишда ташкилот билан амалдаги келишуви янгиланадиган муддат тугагунига қадар) бўш бўлишга тайёр.
"Ҳа, декабрда шартнома барибир тугайди. Мен бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Сўнгги уч йил ичида мен учта жанг ўтказдим, шунинг учун мен учун кутилмаган нарса йўқ.
"Йиртқич" Ган билан бўлиб ўтган жангда ғалаба қозонганидан сўнг нега чемпионлик камарини UFC президенти Дана Уайт эмас, балки ташкилотнинг асосий матчмейкери Мик Мейнард топширгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
"Умуман хабарим йўқ. Бу менинг талабим эмас эди, шунинг учун сиз буни ундан сўрашингиз керак. Менинг бунга алоқам йўқ. Бу унинг қарори",-деди Нганну.
Эслатиб ўтамиз, Дана Уайт журналистлар унга бу саволни бера олмаслиги, шунингдек, оғир вазн тоифасининг ташкилот билан тузган шартномаси бўйича вазиятга ойдинлик кирита олмаслиги учун анъанавий матбуот анжуманини бекор қилган эди.
Фикрлар