21 авг 09:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фёдор Емельяненко: Вердумга қарши реванш жангида октагонга чиқмоқчиман
Афсонавий ММА жангчиси Фёдор Емельяненко собиқ UFC чемпиони Фабрисиу Вердумга қарши реваншда октагонга чиқиш истагида эканлигини маълум қилди.
"Bellator президенти Скотт Кокер билан учрашдик ва режалар бўйича суҳбатлашдик. Албатта, пандемия билан боғлиқ вазият режаларни бутунлай ўзгартириб юборди. Турнирлар мухлисларсиз ўтяпти. Вердумга қарши реванш жанги ўтказишни жуда ҳам хоҳлаяпман. Лекин бизнинг жанг Bellator мухлислари учун қизиқ бўлармикан"", — дея Фёдорнинг сўзларини келтирмоқда BJ Penn.
Эслатиб ўтамиз, шу ойда Фабрисиу Вердумнинг UFC билан шартномаси якунланди ва у фаолиятини Bellator промоушенида давом эттириши ҳам мумкин. Бразилиялик 10 йил олдин Фёдор Емельяненкони шов-шувли тарзда мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар