15 янв 11:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фьюри Уайлдерга қарши реваншдан аввал ўз ватанида жанг ўтказмоқчи
Супероғир вазн тоифасидаги британиялик собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри навбатдаги жангини ўз ватанида ўтказмоқчи.
Аввалроқ Фьюри WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билан реванш жанги ўтказиш истагида эканлиги ва бу борада музокаралар ҳам бошланганини айтган эди. Лекин бугун у ушбу реваншдан олдин ўз ҳамюртлари кўз ўнгида жанг ўтказмоқчи эканлигини айтди.
“Ўйлайманки, Уайлдерга қарши жанг Англия ёки Америкада албатта ўтказилади. Реванш жанги мени ҳавотирга солмаяпти. Лекин ундан аввал апрель ойида Британияда рингга кўтарилишни хоҳлайман. Балки бу жанг Манчестер шаҳрида ўтказилар”, - дея Фьюрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mirror нашри.
Ҳавола :
Фикрлар