19 июн 08:02
Янгиликлар
Фьюри Усик ва Жошуа қолиб, Роналдуга "ёпиша бошлади"
"Роналду қолгани яхши, бироқ менинг миямда шундай фикр қолиб кетган: Роналду келгунича МЮ АПЛда 2-ўринда эди, у келганидан сўнг эса олтинчи ўринга тушиб кетди.
Одамлар: "Унинг 20 та голисиз биз яна ҳам қуйироқда бўлар эдик", - деб айтишяпти. Лекин бизда ўтган мавсум бундай бўлмаган эди, мусобақани юқорироқ ўринда якунлаган эдик.
Жамоада Роналдудек суперюлдуз бўлганида, ҳаммаси унга боғлиқ бўлиб қолади. Роналду бўлмаганида ҳам бу голлар урилар эди. Криштиануни фойдасиз футболчи демоқчимасман, у жуда яхши, бироқ юлдуз футболчилар баъзан ёшларнинг йўлига "соя солиб қўяди".
Уларда ўзини кўрсатиш учун имкон йўқ, чунки майдонда "Буюк Роналду" бор", - деб айтиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпиони, "Манчетер Юнайтед" футбол клуби мухлиси — Тайсон Фьюри.
Маълумот учун, Фьюри сўнгги бор 24 апрель куни, Диллиан Уайтга қарши ўтказган эди. Аввалроқ, Тайсоннинг Усик ва Жошуани ҳақоратлагани ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар