02 июл 17:41
Янгиликлар
Бокс/ММА

Габриэль Росадо Бектемир Мелиқўзиев билан реванш ўтказиш ниятида эмас
Боксчи Габриэль Росадо Бектемир Мелиқўзиевни мағлуб этганидан сўнг, кейинги жангини Хайме Мунгиага қарши ўтказмоқчи.
Ушбу жанг таклифини айнан Хайме Мунгиа берган. Мексикалик Мунгиа сентябрь-октябрь ойларида Габриэль Росадо билан жанг қилиш ниятида эканлигини маълум қилган.
Габриэль Росадо эса бунга тайёрлигини билдирди ва промоутер Оскар Де Ла Хойяни ушбу жангни ташкил қилишга чорлади.
"Биз тайёрмиз!!!", -деб ёзади Росадо Хайме Мунгианинг таклифига қарата.
Маълумот учун, Мунгиа ўрта вазнда, Росадо эса иккинчи ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказади. Мазкур тўқнашув қайси вазн тоифасида ўтказилишига аниқлик киритилмаган.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар