14 авг 10:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ган UFC чемпионлиги учун Нганну билан жангни Францияда ўтишига умид қилмоқда
UFC'нинг оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпиони Сириль Ган ташкилот камари учун Френсис Нганну билан жанг Францияда бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
«Кўпчилик Нганну билан жангим Францияда бўлиши мумкин дейишади, шунинг учун бундай имконият бор. Умид қиламанки, бу жанг менинг мамлакатимда бўлади. Ишончим комилки, бу француз мухлислар сонини ҳисобга олган ҳолда катта муваффақият бўлади. Бу тўқнашув катта имкониятларга эга.
Менимча, биз декабрь ёки январда жанг қилишимиз мумкин эди. Агар UFC бизнинг учрашувимизни Францияда ўтказса, мен Дана Уайтга барча чипталарни сотаман деб ваъда бера оламан ва у бунга шубҳа қила олмайди», - дея Гандан иқтибос келтирмоқда TMZ.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар