UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

27 июн 12:25
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчиларимиз шарафига мадҳиямиз янгради

Теглар :  IHF Trophy
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида гандбол бўйича U-18 ўсмирлар ва U-20 ёшлар жамоалари ўртасида Халқаро гандбол федерацияси кубогининг (IHF Trophy) 3-Осиё минтақаси босқичи якунланди.

Беш кун давом этган ушбу нуфузли турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари ҳар бир ёш тоифасида Осиё қитъаси босқичига бериладиган ягона йўлланма учун беллашишди.

Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ҳам, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳамўтказган барча учрашувида ғалаба қозониб, ўз ёш тоифаларида биринчи ўринни эгаллашди.

Натижада, терма жамоаларимизнинг иккаласи ҳам Халқаро гандбол федерацияси кубогининг Осиё қитъаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

U-18 биринчилиги. 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Қозоғистон. 3-ўрин. Туркманистон. 

U-20 биринчилиги. 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Қозоғистон. 3-ўрин. Покистон.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида гандболчиларимиз шарафига давлатимиз мадҳияси янгради. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг