UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:48Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди 0 17:05"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди 0 16:46Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди 0 16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0 12:39Шара Буллетнинг Москва турниридаги янги рақиби маълум бўлди + ПОСТЕР 0 12:13"Шокдан ҳам баттар". УЕФА раҳбари Чеферин ЖЧда Балогун билан боғлиқ жанжалга муносабат билдирди 0

29 апр 09:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғазалкентда туғилиб, Россияда шуғулланиб, ҳозир АҚШда Эгис Климас мижози бўлган боксчимизни биласизми?

Теглар :  БоксДмитрий Юн
Қадрли ўқувчи, қуйидаги мақола орқали биз сизларни Ўзбекистонда туғилган ва айни пайтда АҚШда профессионал боксчилик фаолиятини давом эттираётган чарм қўлқоп устамиз билан яқиндан таништирамиз.

Дмитрий Юн - 1993 йилнинг 16 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида дунёга келган. Миллати корейс. Диманинг отаси ҳам ўз пайтида бокс билан профессионал тарзда шуғулланган, мусобақаларда иштирок этган. Табиийки, боксга қизиқиш оилавий муҳит таъсирида юзага келди. Ёш Дмитрий бошқа бир спорт тури ёки касбни танлай олмасди.

Аммо, ҳаёт ҳамиша биз ўйлаганчалик ва бир текис бўлавермайди. Ҳаёт сўқмоқлари бизни қай манзилларга етаклашини олдиндан билмаймиз. Бугунги қаҳрамонимизда ҳам шундай ҳолат рўй берди. Юнлар оиласи Дима 4 ёшга кирганида Россиянинг Челябинск шаҳрига кўчиб ўтди. У шаҳардаги 2-ўрта таълим мактабида таҳсил олди. 

"Тўғри, отам мени бирданига боксга бермади. Қайси спорт турида қобилияти бўлса, ўшани танласин қабилида иш тутган бўлса керак, деб ўйлайман. Ва бу йўл тўғри эди. Аввалига футбол, кейин эса катта теннис ва каратэ тўгаракларига бордим. Лекин бу спорт турларининг ҳеч бирида уч ойдан ортиқ қолмасдим. Уччала спорт ҳам мени ўзига ром эта олмади. Шундан сўнг отам мени бокс залига етаклаб олиб борди. Ўшанда (1999 йил) 6 ёш бўлганим учун мени тўгаракка қабул қилишмади ва бир йилдан кейин келишимни айтишди. Бир йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Келаси йили 7 ёшга тўлишим билан мен ўша залга яна келдим ва бокс билан шуғулланишни бошладим. 2000 йилдан то шу кунгача боксдаман ва бу спорт турини танлаганимдан ҳечам афсусланмайман. Икки йил давомида бокс сир-асрорларини ўзлаштирганимдан сўнг, ниҳоят 2002 йилда илк бор расмий мусобақада рингга кўтарилдим. Аввалига Челябинск, кейин эса Россия Федерацияси миқёсидаги мусобақаларда зафар қучдим. Бунинг натижасида терма жамоадан таклиф олдим. 2007-2014 йиллар оралиғида Россиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари таркибида халқаро мусобақаларда иштирок этдим ҳамда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олдим", - дейди мақоламиз қаҳрамони болалик йилларини эслаб.  

Ютуқлари. Икки бор Россиянинг энг яхши боксчиси

Дмитрий Юн ҳаваскор боксдаги салкам 15 йиллик фаолияти давомида Россия, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Руминия, АҚШ, Болгария каби ўндан зиёд давлатларда ўтказилган турли даражадаги мусобақаларда шоҳсупага кўтарилди. Озарбайжоннинг Баку шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон талабалари ўртасидаги 5th World University Championships мусобақасида кумуш медаль соҳибига айланди. 2007 йил Анапада ўтган Россия чемпионати (1993-1994 йилларда туғилганлар ўртасидаги)да олтин медални қўлга киритиш баробарида мусобақанинг энг яхши боксчиси деб ҳам топилди. Ўша йиди Англияда ўтган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Европа чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. 2009 йили Октябрьск шаҳри мезбонлик қилган Россия биринчилигида яна бир шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 2010 йилги Россия чемпионатига яна Анапа шаҳри мезбонлик қилди. Бу сафар ҳам Россия чемпионлиги ҳамда мусобақанинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди.

Қаҳрамонимиз спорт билан биргаликда таҳсилни ҳам унутиб қўйгани йўқ. 2010 йилда Жанубий Уральск давлат университетининг иқтисодиёт факультетига давлат гранди асосида ўқишга қабул қилинди. 2012 йилда параллел равишда мураббийлик фаолиятини ҳам бошлади. У Челябинск вилоятининг Олимпиада тайёргарик марказига мураббий сифатида қабул қилинди.  

2016 йилда ҳарбий хизматга чақирилди. Дмитрий Рязань шаҳридаги армия генерали В.Ф. Маргелов номидаги олий ҳаво-десант гвардия билим юртида хизматни ўтади. Батальон таркибида кўплаб армия мусобақаларида иштирок этиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Ҳарбий хизматдан қайтгач, спортчи ва мураббийлик фаолиятини яна бирдек давом эттирди. Шу билан бир қаторда жамоат ишларида ҳам фаол қатнашди. Ҳатто, бунинг учун бир неча бор олий мукофот ва унвонлар билан тақдирланди.

"Болаликдан телевизорда профессионал бокс жангларини катта иштиёқ билан томоша қилардим. Балки, шундандир, менда ҳамиша профессионал рингда ўзимни синаб кўриш истаги бўлган. Ниҳоят, 2019 йилда бу ният амалга ошди ва мен профессионал боксдаги фаолиятимни бошладим. Дунё бокс маркази ҳисобланган Америкага виза олиб, океан ортига жўнаб кетдим. Тўғри АҚШнинг Калифорния штати Окснард шаҳридаги Boxing Laboratory бокс залига йўл олдим. Бу бокс залида Россия терма жамоасида бирга мусобақаларда қатнашиб юрган дўстим машғулот ўтказарди. Айнан шу залда жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв ҳам шуғулланарди. Кунларнинг бирида мен Ковалёвнинг машғулотига келдим. Ўша пайтда унинг менежери, машҳур мутахассис, қаторасига уч йил давомида дунёнинг энг яхши менежери деб топилган Эгис Климас ҳам машғулотга келганди. Машғулотдан сўнг биз танишиб олдик. Эгис билан шахсан суҳбатлашдим ва эртаси кунидан ҳамкорликдаги фаолиятимиз бошланди. Климас Америкада Top Rank Promotion промоутерлик компанияси байроғи остида иккита жанг ташкил қилиб берди", - дейди Дмитрий Юн.

Маълумот учун, Дмитрий Юн профессионал боксда 6 та жанг ўтказган. Бугунги кунда мутахассислар томонидан потенциали юқори боксчи сифатида эътироф этилмоқда.

Айни пайтда у навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда. Унинг мақсади жаҳон чемпиони бўлиш. Пандемик вазият сабаб унинг иштирокидаги жанг санаси ва манзили бир неча бор ўзгарди. Тез орада Эгис Климас жангнинг янги санаси ва рақибини эълон қилади. Шундай экан, Ғазалкентда туғилган ва ҳозирда АҚШда фаолиятини давом эттираётган чарм қўлқоп устасини кузатиб борамиз.      

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 апр 22:30:00
kansler
Adashmasam oxirgi jangida arman bokschidan nakaut qabul qilib olgan edi. Undan oldingisida Ozbek bokschisini sutyalar qarori bn nohaq yutgan edi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг