10 май 15:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Гэтжига қарши жангдан кейин Фергюсонни госпиталга олиб кетишди
Енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон бугун Жастин Гэтжига қарши ўтказилган жангдан сўнг касалхонага ётқизилди.
Бу ҳақида Daily Express нашри хабар берди. Фергюсон Гэтжидан даҳшатли ва оғир зарбаларни қабул қилиб олди. Бунинг натижасида унда гематома юзага келди, ўнг кўзининг остида эса қонга беланди.
Тони Фергюсон бир неча кун госпиталда даволанади. Бешинчи раундда номдор рақибини техник нокаутга учратган Гэтжи бу билан Фергюсоннинг саккиз йиллик ғалабали сериясига чек қўйди.
Ҳавола :
Фикрлар