UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0

24 мар 12:10
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Гейниш ва Чигирёв Жаҳон чемпионати олдидан ISU мукофотига даъвогар сифатида эълон қилинди, яна бир номинацияда Ўзбекистонга оид номлар бор!

ISU Skating Awards-2025 номзодлари эълон қилинди.

Аҳамиятлиси, халқаро конькичилар иттифоқи тақдим этган номинацияларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳамда собиқ вакилларимиз ҳам бор.

Жумладан, жуфтлик йўналишидаги спортчиларимиз — Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв "мавсумнинг энг яхши дебютантлари" номинациясида ғолиблик учун даъвогарлар қаторидан ўрин олди. Улардан ташқари, бу ном учун АҚШ вакиласи Сара Эверхардт ҳамда италиялик Анна Пецетта курашади.

Жорий аср бошида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Татьяна Малинина ва Роман Скорняков эса "Энг яхши мураббий" йўналишида ғолиблик учун кураш олиб боради. Собиқ вакилларимиздан ташқари Миэ Хамада ҳамда Майкл Хут мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида эълон қилиниши мумкин.

Ғолиблар 30 март куни эълон қилинади.

Аввал хабар берганимиздек, Гейниш ва Чигирёв жуфтлиги 25-30 март кунлари Америка Қўшма Штатлари Массачусетс штатининг Бостон шаҳрида жойлашган TD Garden мажмуасида ташкил этиладиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашади. Ҳамюртларимизнинг чиқиши 26-27 март кунларига тўғри келади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг