UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

20 фев 17:21
Янгиликлар

Кураш

Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича мусобақа ўтказилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туман Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати спорт залида белбоғли кураш бўйича Бухоро вилояти очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

2008-2012 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган мазкур вилоят очиқ чемпионатда Қашқадарё, Навоий, Бухоро сингари вилоятлардан 200 нафардан ортиқ ёшлар ўзаро куч синашишди. 

Бухоро вилоят спорт бошқармаси, Ғиждувон туман олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернети ҳамда белбоғли кураш федерацияси Бухоро вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтган очиқ чемпионатда Фирдавс Қиёмиддинов (32 кг. Бухоро), Ғолиб Ибрагимов (71 кг. Навоий), Шахризода Убайдуллаева (+52 кг. Қашқадарё), Кумуш Холмуродова (40 кг. Бухоро) сингари ёшлар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритишди. 

Юқори савияда ташкил этилган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Дарвоқе, шунингдек белбоғли кураш федерацияси Бухоро вилояти бўлими томонидан 2025 йил сарҳисобига бағишланган тадбир ҳам ташкил этилди. Ушбу сарҳисоб тадбирида вилоят федерацияси томонидан ўтган йилги амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Тадбир сўнггида "энг яхши" деб топилган спортчи ва мураббийлар муносиб тақдирланишди. 

— Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни вилоятимизда  янада ривожлантириш бош мақсадимиз саналади,  — дейди Белбоғли кураш федерацияси Бухоро вилояти бўлими ижрочи директори Соҳибжон Қосимов. — Бугун ўтказилган мазкур очиқ чемпионат ҳам нафақат белбоғли курашни оммалашишига хизмат қилади, балки кучли ва иқтидорли спортчини саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди. Боиси, жорий йилда белбоғли кураш бўйича нуфузли халқаро мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган ва ушбу мусобақаларда вилоятимиз полвонлари ҳам мамлакат миллий терма жамоаларимиз сафида туриб, Юртимиз шарафини ҳимоя қилишни ният қилганмиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг