UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

23 май 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ғиёсов – Кэттерол жанги: Шаҳрамнинг чемпионлик синови ёки Британия мактабининг навбатдаги имтиҳони? (Мутолаа учун)

Бугун Мисрнинг машҳур Гиза пирамидалари яқинида профессионал бокс оқшоми доирасида ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳамда британлик Жек Кэттерол ўртасида WBA йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлиб ўтади.

Мазкур тўқнашув нафақат икки спортчи фаолиятидаги энг муҳим беллашувлардан бири, балки ўзбек профессионал бокси учун ҳам катта аҳамият касб этади:

Аввалига мазкур беллашув WBA’нинг Regular чемпионлик камари учун режалаштирилган эди. Кейинчалик ташкилот Роландо Ромерони Super champion мақомига кўтарди ва Ғиёсов – Кэттерол жанги тўлақонли чемпионлик мақомини олди.

Шаҳрам Ғиёсов: сабр билан кутилган имконият

Ҳамюртимиз профессионал рингда узоқ вақтдан бери чемпионликка асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилиб келмоқда. Олимпиада кумуш медали соҳибининг профессионал рекорди ҳозирча мукаммал — 17 та жанг, 17 ғалаба. Унинг услуби тезкорлик, юқори темп ва комбинацион боксга қурилган.

Сўнгги йилларда Ғиёсов WBA рейтингининг юқори поғоналарида юрди, аммо катта чемпионлик жанги бир неча бор кечиктирилди. Энди эса унда ўзини тўлиқ намоён қилиш учун энг муҳим имконият пайдо бўлмоқда.

Шаҳрамнинг асосий устунлиги — унинг ҳужумкор боксидир. У рақибни доимий босим остида ушлашни яхши кўради. Айниқса, ўрта ва яқин масофадаги серияли зарбалари хавфли ҳисобланади. Агар у жангнинг илк раундлариданоқ темпни юқори ушлай олса, Кеттерол учун жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.

Бироқ Ғиёсов учун энг катта савол — элита даражасидаги техник ва тажрибали рақибга қарши қандай ҳаракат қилишидир. Чунки у ҳали профессионал фаолиятида Кеттерол даражасидаги боксчига қарши рингга чиқмаганди.

Жек Кэттерол: баҳсли мағлубиятдан кейинги янги босқич

Англиялик чарм қўлқоп устаси эса Европада анча шаклланган ва юқори савияли боксчилардан бири ҳисобланади. У кўпчилик мухлислар эслайдиган Жош Тейлорга қарши баҳсли жангдан кейин ҳам ўз даражасини сақлаб қолди ва қайта тикланишни уддалади.

Кеттеролнинг услуби Ғиёсовникидан кескин фарқ қилади. Британиялик спортчи совуққон, ҳисоб-китобли ва ҳимоявий боксни яхши қўллайди. У рақиб хатосидан фойдаланишни кутувчи боксчилар тоифасига киради. Айниқса, чап қўлда ҳаракат қилиши Ғиёсов учун ноқулайлик туғдириши мумкин.

Сўнгги жангларда Кэттерол ярим ўрта вазнда ҳам ўзини яхши ҳис қилаётганини намойиш қилди. Эккоу Эссуман устидан қозонилган техник нокаутли ғалаба унинг формада эканини кўрсатди.

Тактик жиҳатдан ким устун?

Қоғозда қаралса, бу жанг "ҳужумкор босим" ва "ақлли контрбокс" тўқнашувига ўхшайди.

Ғиёсов жангни юқори темпда олиб боришга ҳаракат қилади. Кеттерол эса эҳтимол, масофа ва тайминг орқали ўз имкониятларини қидиради. Агар жанг охирги раундларга чўзилса, британиялик боксчининг тажрибаси муҳим омилга айланиши мумкин.

Шу билан бирга, Шаҳрамнинг жисмоний босими ва доимий прессинги Кеттеролни ноқулай ҳолатга тушириши эҳтимолдан холи эмас. Айниқса, ўзбек боксчиси танага ишлашни кўпайтирса, жанг давомида устунликка эришиши мумкин.

Ўзбекистон бокси учун тарихий имконият

Мазкур беллашув нафақат Шаҳрам Ғиёсов, балки бутун ўзбек профессионал бокси учун муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳаваскор боксда дунё лидерларидан бирига айланди. Энди эса бу муваффақиятларни профессионал рингда ҳам мустаҳкамлаш вақти келди.

Ғиёсовнинг ғалабаси уни нафақат WBA чемпионига айлантиради, балки ярим ўрта вазндаги энг катта жангларга йўл очиб беради. Айниқса, кейинги босқичда Ролли Ромеро ёки дивизионнинг бошқа йирик номлари билан супер жанглар ташкил этилиши мумкин.

Бир нарса аниқ: Гизадаги жанг Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Энди эса барча саволларга жавобни рингнинг ўзи беради.

Бугунги жанг Тошкент вақти билан тахминан соат 22:00дан сўнг бошланади. Ҳамюртимизга фаолиятидаги муҳим жангда омад тилаймиз!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг