18 авг 09:10
Янгиликлар
Ғиёсовнинг кумуш медалидан сўнг терма жамоамиз 26-ўринда!
Кумуш медални 69 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов терма жамоамизга тақдим этди. Кечаги кун мусобақаларидан сўнг АҚШ терма жамоасининг умумий медаллари сони 93тага етди. Шулардан 30таси олтин, 32таси кумуш, 31таси бронза медалларидир.
Иккинчи ўринни Буюк Британия терма жамоаси банд этган. Уларнинг умумий медаллар сони роппа-роса 50тани ташкил қилмоқда. Олтин медаллар сони 19та, кумуш медаллар ҳам шунча, бронза эса 12та.
Хитой терма жамоаси учинчи ўриндан жой олган. Чин юрти жамоаси 19та олтин, 15та кумуш, 20та бронза медалини қўлга киритган. Шу кунгача 54та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлиб улгурган. Олтмиш бешта терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Роппа-роса 80та мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлиб турибди.
МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10
1. АҚШ – 93 (30-32-31)
2. Буюк Британия – 50 (19-19-12)
3. Хитой – 54 (19-15-20)
4. Россия – 41 (12-14-15)
5. Германия – 29 (12-8-9)
6. Япония – 33 (10-5-18)
7. Франция – 31 (8-11-12)
8. Италия – 23 (8-9-6)
9. Голландия – 15 (8-4-3)
10. Австралия – 24 (7-8-9)...
... 26. ЎЗБЕКИСТОН – 7 (2-1-4)
Фикрлар