UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0

09 окт 08:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғоибназаровнинг янги рақиби маълум, у енгилмас боксчи

Профессионал боксчимиз Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров 9 декабрь куни фаолиятидаги тўртинчи жангини ўтказади.

Ҳамюртимиз шу куни россиялик Андрей Климовга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин кутилмаганда 35 ёшли Климов ҳамда унинг жамоаси ўз режасини ўзгартирди ва Фазлиддин билан жанг қилмаслигини маълум қилганди.

Ниҳоят, машҳур промоутер Боб Арум бошчилигидаги Top Rank компанияси Ғоибназаровга янги рақиб топди. Олимпиада чемпиони 9 декабрь куни мағлубиятсиз одимлаёган Стивен Ортизга қарши рингга кўтарилади.


Америкалик 24 ёшли боксчи шу кунгача профессионал рингда 7 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Икки бор рақибларини муддатидан аввал таслим этган. У сўнгги жангини 24 июнь куни ўтказган ва Тайром Жонсни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди.

Фазлиддин Ғоибназаров ва Стивен Ортиз ўртасидаги 8 раундлик жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жангида украиналик жаҳон чемпиони Василий Ломаченко рингга кўтарилади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
09 окт 15:38:30
Bek
Жанг санаси келгунича яна рақиб алмашмаслигига хеч қандай кафолат йўқ.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг