UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0

10 июн 11:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Головкин 15 млн $ олади, Исроилнинг гонорари кўплиги бўйича учинчи ўринда! (барча гонорарлар)

Нью-Йорк штати Спорт комиссияси кечаги бокс оқшомида рингга кўтарилган барча боксчилар учун кафолатланган гонорарларни эълон қилди.

Табиийки, “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтган бокс кечасининг марказий жанги қаҳрамони, ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин энг катта гонорарга эга бўлди. Канадалик Стив Роллзни нокаутга учратган қозоғистонлик боксчининг гонорари соф 2 миллион долларни ташкил этди.

Лекин қўшимча бонуслар, трансляциядан тушадиган улушни ҳам ҳисобласак, ушбу сумма 15 миллион доллар атрофида бўлиши ойдинлашади. Бу маълумотни ESPN телеканали расмийлари ҳам тасдиқлашди. Нокаутга учраган Стив Роллзнинг расмий гонорари 300 000 доллар бўлди.

Эътиборингизга оқшомнинг қолган барча иштирокчилари учун кафолатланган гонорарлар миқдорини ҳавола қиламиз. Рақибини нокаутга учратган Исроил Мадримов бу рўйхатда Головкин ва Роллздан кейин учинчи бўлди. 

Боксчилар учун кафолатланган гонорарлар:

Исроил Мадримов — 48 000 доллар

Маркус Макдэниэл — 45 250

Али Аҳмедов — 25 000

Брайан Себальо — 25 000

Чарльз Конуэлл — 15 000

Норберто Гонсалес — 15 000

Кортни Пеннингтон — 13 5000

Бахтияр Эюбов (Қозоғистон) — 8000

Никита Абабий — 8000 

Хуан Франсиско Лопес Барахас — 3500 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 июн 13:21:57
Аброр Иргашев
Оз беришибди.Трансляциядан хам берса буларди.
   
10 июн 17:04:00
Umed umed
Isroil yaxshi pul olibdi nekin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг