30 окт 08:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкин билан трилогия? Канело 2022 йил учун режалари билан ўртоқлашди
Ўрта вазн тоифасида WBC, WBА, WBО йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Сауль Альварес келаси йили ҳам рингдаги даражасини юқори нотада ушлаб туриш ниятида эканини айтди.
Мексикалик жорий йилни 6 ноябрь куни IBF камари соҳиби Калеб Плантга қарши мутлақ чемпионлик унвони учун жанг билан якунлайди. Шундан сўнг у мухлисларни янги ёрқин жанглар билан хурсанд этиш ниятида.
«2022 йилда тўртта жанг ўтказмоқчиман. Келинг, қандай вариантларимиз борлигини Плантга қарши жангдан сўнг кўриб чиқайлик. Аммо, мен ваъда бераман-ки, кўришга арзийдиган ва катта жанг бўлади", - деди Альварес Cоmplex нашрига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар