26 дек 09:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкин - Мурата чемпионлик жанги қачон ўтказилади?
Ўрта вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Геннадий Головкин ҳамда WBA Super камари соҳиби Рёта Мурата ўртасидаги жанг 29 декабрь куни ўтказилиши керак эди.
Аммо, Сайтамадаги жанг Япониядаги янги коронавирус ҳавфи сабаб бекор қилинганди.
"Геннадий Головкин бир неча кундан сўнг рингга чиқиши керак эди. Энди ушбу чемпионлик жанги 2022 йилнинг март ёки апрель ойида ўтказилади", — дея таниқли промоутер Эдди Хирннинг сўзларини келтирмоқда Boxingnews24.
Қозоғистонлик боксчи сўнгги жангини 2020 йилнинг декабрь ойида ўтказганди. Ўшанда у IBF камари учун расмий даъвогар, польшалик Камил Шереметни мағлубиятга учратганди. Мурата эса Стивен Батлердан устун келган эди.
Ҳавола :
Фикрлар