UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Перейра кетма-кет учинчи ҳимоя жангига қарамай, P4P рейтингида биринчи ўринга чиқа олмади 0 19:38ЖЧ-2026. 10 октябрь кунги рақибимиз Эрон Тошкентга етиб келди 0 19:17Ватандошини таслим этган Монфис Шанхай "Мастерс" 1/8 финалига чиқди 0 18:56Алекс Перейранинг Халил Раунтрига қарши жанги олдидан жиддий муаммоларга дуч келгани маълум бўлди 0 18:35Илия Топурия Ислам Махачевга жавоб қайтарди 0 18:14Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтан бир ойни ким қандай ўтказди? 0 17:53Тони Фергюсоннинг рекорди янгиланиши мумкин 0 17:32Бивол - Бетербиев жанги натижаси қандай бўлишидан қатъи назар реванш ўтказилмаслиги мумкин 0 17:11Амирхон Алихўжаев: "Урушни мен бошламадим!" 0 16:50"Реал" жароҳат олган Карвахалга клубдан ўринбосар топди 0 16:29Мария Шарапова ўғли билан тушган "свежий" суратини кўрсатди + ФОТО 0 16:08Ислам Махачев: "Топурия шундай давом этаверса, ўйиндан чиқади" 0 16:02World Boxing президенти: "Ўзбекистондан қўллов олганимдан хурсандман" 0 15:47Азизбек Темиров: "Жангдан олдин нимадир дейишга қўрқаман" 0 15:26АПЛнинг ХХI асрдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузиб чиқилди 0

15 мар 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Гўзал, бетакрор, аммо ўта хавфли". Қирғизистонлик UFC чемпиони Валентина Шевченко билан яқиндан танишамиз

7 март куни қирғизистонлик UFC жангчиси Валентина Шевченко 36 ёшга тўлди.

Ушбу мақолада биз сизга Шевченко ҳақида энг қизиқарли фактларни тақдим этамиз. 

Спортга бўлган эрта муҳаббат 

Валентина мактабга боришидан аввал, 5 ёшидан бошлаб аралаш яккакураш оламига кириб келган. 

Спортчилар оиласи 

Шевченко нима учун жанг санъатини танлаганини тушуниш қийин эмас. Унинг синглиси Антонина ва онаси Елена Шевченко ушбу спорт турларида шуғулланишган. Қаҳрамонимизнинг онаси муайтай бўйича мураббий ҳисобланалиб, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, Қирғизистон бокс федерацияси раҳбари ва таэквондо бўйича қора камар соҳиби ҳисобланади. 

Кичкина деманг бизни... 

Спортчини чемпионлик шоҳсупасига олиб борган йўлни оддий деб аташ қийин. У ёшлигидан бошлаб, ўзидан катталарга қарши жанг қилиб ўрганган. Шевченко 12 ёшида Россиядаги турнирда 17 ёшли жангчига, 15 ёшида Қозоғистондаги мусобақада 25 ёшли рақибига қарши жанг ўтказган. 

Павел Федотовнинг шогирди 

Жанг санъати, айниқса аралаш яккакурашлар оламида жангчилар мураббийларини тез-тез алмаштиради. Бироқ, опа-сингил Шевченколарнинг шаклланиш тарихида ҳаммаси ўзгача бўлиб чиққан. 20 йил давомида уларнинг мураббийи Павел Федотов бўлган. 

Қирғизистон байроғи доим у билан 

Спортчилик фаолиятини Қирғизистонда бошлаган Валентина кейин Россияга кўчиб ўтди ва бир неча йил Москвада шуғулланди. Кейинроқ, у Перуга кўчиб ўтиш таклифини олди ва шундай ҳам бўлди. У машғулотларни Жанубий Америкада давом эттира бошлади. Жангчи ўзининг барча баҳсларида икки байроқ остида чиқади. 

Универсал спортчи 

Шевченко универсал спортчи саналади. Муайтай бўйича 11 карра жаҳон чемпиони, кикбоксинг ва К1 бўйича 4 карра жаҳон чемпиони, ММА бўйича икки карра жаҳон чемпиони, таэквондо ва муайтай бўйича халқаро спорт устаси, бокс ҳамда дзюдо бўйича Россия спорт устаси, муайтай бўйича Америка ва Панамерика чемпиони, "Дунёнинг энг яхши аёл тай боксчиси" унвону мукофотлари соҳибасидир. Шунингдек, ушу санда, эркин кураш ва миллий кураш бўйича ҳам мусобақаларда иштирок этган. 

Қуролга бўлган муҳаббат…

Тўппончадан ўқ отиш – Федотов ўз шогирдларига ўргатган яна бир севимли машғулотлардан биридир. Опа-сингиллар Перудаги IPSC ва IDPA турнирларида иштирок этган ва АҚШга кўчиб кетишганидан кейин ҳам ушбу мусобақаларда қатнашишда давом этишган. Валентинанинг энг севимли қуроли Glock 19 тўппончаси ҳисобланади. "Мен уни (Glock 19 тўппончаси) ўзимнинг тимсолларимдан бири деб биламан. У ҳам ММА жангчисига ўхшайди - универсал. Шу боис тўппончадан ажралмаслик учун унинг татуировкасини қорнимга чиздириб олганман", деганди қирғизистонлик спортчи интервьюларидан бирида. 

Раққос 

Рақс – чемпионнинг яна бир иштиёқи. Унинг севимли рақслари орасида лўли, денгизчи, фламенго, лезгинка ва степ кабилар бор. Шевченко Перуда яшаб юрган даврда рақс бўйича шоуда иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаган. Ринг ва октагонда ғалаба қозонганидан кейин лезгинкани ижро этиш аллақачон қаҳрамонимизнинг ташриф қоғозига айланиб улгурган. 

Юлдузлар эътибори

Арнольд Шварценеггер, Ван Дамм, Леонардо Ди Каприо каби жаҳон юлдузлари халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлган спортчи ҳақида илиқ ва ҳурмат билан гапирган. Хусусан, таниқли актёр Микки Рурк икки маротаба Инстаграм постларини унга бағишлаган ҳолда "ажойиб", дея пост қўйган. Қолаверса, Конор Макгрегор ҳам шу ишни такрорлаган. 

Валентинанинг мутахассислиги режиссёрлик саналади. У Бюбусари Бейшеналиева номидаги Қирғизистон давлат маданият ва санъат университетининг режиссёрлик ва операторлик йўналишини тамомлаган. Кейинчалик олийгоҳнинг фахрий профессори унвонига лойиқ кўрилди. Университетни тамомлагач, махсус таълим Шевченкога Голливуд актрисаси, Оскар совриндори Хелли Беррининг  "Bruised" фильмини суратга олишда режжисёрлик қилишига ёрдам берди. Шунингдек, спортчи кинода бош қаҳрамоннинг асосий рақиби ролини ҳам ижро этган. 

Чемпионликдан айрилиш

Валентинанинг шу кунгача эришган энг муҳим ютуқларидан бири бу унинг енгил вазн тоифасида UFC чемпионлигидир. У 2022 йилда Сингапурда Тайла Сантосни мағлуб этиб, 7-марта ўз чемпионлигини ҳимоя қилди. Мутахассислар ушбу қарама-қаршиликни қирғизистонлик учун энг рақобатбардош жанг деб атаган эди. Ўтган йили Шевченко Грассога қарши дуелда имкониятни бой бериб, камаридан маҳрум бўлганди. 

Умуман бўлмайдиган жанг

Яна бир қизиқ факт шуки, Валентина ва Антонина Шевченколар UFC тарихидаги биринчи опа-сингиллардир. Мухлислар ва журналистлар, агар промошуен қизлардан бир-бирига қарши октагонга киришни сўраса, нима қилишлари ҳақида бир неча маротаба савол беришган. Иккаласи ҳам бундай саволларга иккиланмасдан, бу воқелик ҳеч қачон содир бўлмаслигини айтади.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг